Президентликка собиқ номзод Робахон Маҳмудова «Адолат» социал демократик партияси раиси этиб сайланди. Аввалроқ у Олий суд раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилганди.
«Адолат» СДПдан президентлик сайлови учун Робахон Маҳмудова номзод сифатида тасдиқланди. Унинг сайловолди дастурида «Ижтимоий давлат-2030» дастурини ишлаб чиқиш, қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурталаш, йўл инфратузилмасини яхшилаш ва бошқалар кўзда тутилган.
9 июлда ўтказиладиган муддатидан аввалги президентлик сайлови учун сиёсий партиялар ўз номзодларини илгари сурди. «Миллий тикланиш» ЎзЛиДеП изидан бориб, амалдаги давлат раҳбари номзодини қўллаб-қувватлади. «Газета.uz» уларнинг ҳаёти ва фаолиятига оид маълумотларни бир материалга жамлади.
Судьялар олий малака ҳайъати «Адолат» партиясидан президентликка номзод бўладиган Ўзбекистон Олий суди раисининг биринчи ўринбосари Робахон Маҳмудованинг судялик ваколатларини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилди.
«Адолат» социал-демократик партияси Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Робахон Маҳмудовани Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида кўрсатмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг